Bosh sahifa Markaz → Konferensiyalar

Konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказидамалака ошириш курслари тингловчиларининг “Таълимда технологиялар: тажриба алмашиш ва стратегияларни белгилаш”мавзусидагианъанавий илмий-амалий конференциясиўтказилади.

Конференцияни ўтказиш жойи: Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг конференциялар зали.

Конференция иши қуйидаги шўъбаларда олиб борилади:

  1. Педагог ходимлар малакасини оширишнинг узлуксизлигини таъминлаш муаммолари.

  2. Лойиҳалашнинг ўқув мазмунини шакллантириш ва мотивациянинг ошишидаги аҳамияти.

  3. Таълим муассасаларида ўқувчиларда ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳитни шакллантиришнинг замонавий моделлари.

  4. Илғор тажрибалар ва уларни оммалаштириш.

  5. Ўқув фанлари интеграцияси ва интеграллашган ўқитишни ташкил қилиш.

  6. Таълимга инновацион ёндашув – ўқитиш самарадорлигини ошириш омили сифатида.

  7. Дарсликлар таҳлили ва уларни модернизациялаш йўналишлари.

  8. Иқтидорли болалар билан ишлаш технологияларини такомиллаштириш.

  9. Умумтаълим фанларини ўқитиш муаммолари ва истиқболлари.

  10. Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг ўрни.

Конференция ишчи тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Мақоланинг мазмунига қўйиладиган талаблар:

  • мақола конференция шўъбаларига мос келиши, унда долзарб илмий муаммо кўтарилиши, таклиф этилаётган ғояларнинг мазмуни, назарий ва амалий аҳамияти аниқ ёритиб берилиши ва якунланган бўлиши лозим;

  • мақоланинг мазмуни, келтирилган маълумотлар ва уларнинг илмий асосланиши, стилистик хатоликлар ҳамда манбаларнинг ишончлилиги учун муаллифлар масъулдирлар;

  • мақола матнида турли қисқартмалардан фойдаланмаслик (зарур ҳолларда уларнинг ёйилмаси матнда келтирилиши лозим), матн ва жадвалларни таҳрирлашга таъқиқ қўймаслик тавсия қилинади.

Мақолани расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

  • матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланади.

  • матн сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, иш жойи кўрсатилади ҳамда мақоланинг аннотацияси(4-5 қатор), калит сўзлар (5-6 та) ва асосий матн келтирилади;

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида берилади (масалан:Нишанов М.Н. Ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари. – Т.: “Ўқитувчи”, 1988. – 96 б.). Ҳаволалар мақола матнида келтирилади ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва саҳифаси кўрсатилади (масалан: [1, 49-б.]).

  • мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида, электрон вариантда, А 4 форматда ва 3 бетдан кам бўлмаган (охирги саҳифанинг тўлиқлиги 75% дан кам бўлмаслиги лозим) ҳажмдаҳар ойнинг 15-санасигача қабул қилинади.

  • ашкилий масалалар ва тўпламни чоп этиш харажатларини қоплаш мақсадидамақоланинг ҳар саҳифаси учун 10 (ўн) минг сўм миқдорида бадал пули муаллифлар томонидан олдиндан тўланади. Бир марта тўланган бадал пули битта тўпламни олиш ҳуқуқини беради (ҳаммуаллифлик ҳолатида).

Муаллиф(лар) ҳақида маълумотлар(мақола матни сўнгида берилади).

Муаллифнинг Ф.И.Ш. (тўлиқ)

 

Шўъба номи

 

Мақоланинг мавзуси

 

Иш жойи

 

Қайси фандан дарс бериши

 

Телефони (коди билан)

 

E-mail

 

Ахборот хати ва конференция ҳақидаги қўшимча маълумотлар марказнинг расмий  www.sammoi.uz сайтива sammohmтелеграм каналидаберилади.

 

Тингловчилар мақолаларни тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича қуйидаги масъул ходимларга мурожаат қилишлари мумкин:

Ф.И.Ш.

Вазифаси

  1.  

Раҳимқулова Махбуба

-Мактабгача, бошланғичвамахсустаълимметодикасикафедрасимудири

  1.  

Тошниёзова Раъно

- Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси

  1.  

Оқилова Камола

- Педагогика ва психология, таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси

  1.  

Орипов Жамшид

- Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси ўқитувчиси

  1.  

Пардаев Зафар

- Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси

  1.  

Маннабов Жавлон

- Аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси ўқитувчиси

 

 

 



Tadbirlar